
Бугун, 13 апрель санасида Швейцариянинг Ньон шаҳрида Европа Чемпионлар Лигасининг ярим финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Қуръа очиқ кўринишда ўтказилди. Жамоалар ҳеч қандай саватчаларга ажратилмади. Қуръани Киев шаҳрида ўтадиган Европа Чемпионлар Лигаси финали элчиси Андрей Шевченко олиб борди.
Қуръага кўра ярим финал жуфтликлари қуйидагича кўриниш олди:
«Бавария» (Германия) — «Реал» (Испания)
«Ливерпуль» (Англия) — «Рома» (Италия)
Дастлабки ўйинлар 24—25 апрелда, жавоб баҳслари 1—2 май кунлари ўтказилади. Финал 26 май куни Киевдаги «Олимпийский» стадионида бўлиб ўтиши режалаштирилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг