21:16 / 18.04.2018
4 120

Ўзбекистон Кубоги 1/8 финалга қуръа ташланди

Ўзбекистон Кубоги 1/8 финалга қуръа ташланди
Яна бир неча дақиқалардан сўнг Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал босқичига қуръа ташланади. Қизиқарли ва курашларга бой тарзда ўтган учрашувларда Суперлиганинг 3 та вакили – “Металлург”, “Навбаҳор” ва “Бухоро” клублари Кубокни илк босқичдаёқ тарк этишди.

Нимчорак финалга йўлланма олган 12 та жамоага яна тўртта жамоа қўшилади. Булар - “Локомотив”, “Насаф”, “Пахтакор” ва “Бунёдкор”.

1/8 финалда Суперлиганинг 9 та ва Про-лиганинг 7 та клуби қатнашади.

1.“Сурхон” (Про-лига)
2.“Динамо” (Про-лига)
3.“Шердор” (Про-лига)
4.“Машъал” (Про-лига)
5.“Андижон”(Про-лига)
6.“Орол” (Про-лига)
7.“Ифтихор” (Про-лига)
8.АГМК (Суперлига)
9.“Сўғдиёна” (Суперлига)
10“Қўқон-1912” (Суперлига)
11.“Нефтчи” (Суперлига)
12.“Қизилқум” (Суперлига)
13."Пахтакор" (Суперлига)
14."Локомотив" (Суперлига)
15."Насаф" (Суперлига)
16."Бунёдкор" (Суперлига)

Аввалдан белгиланганидек, 1/8 финал босқичига ҳам қуръа ташланади. Қуръа ташлаш маросими 18 апрель чоршанба куни соат 20:00да “Спорт” телеканалида жонли эфирда намойиш этилади.

Қуръа ташлаш маросимидан олдин Суперлиганинг март ойидаги энг яхши футболчиси, энг яхши мураббийи, энг яхши дарвозабон ва энг чиройли гол муаллифларига ПФЛнинг махсус совринлари топширилади.

Март ойининг энг чиройли гол муаллифи – Азиз Турғунбоев («Навбаҳор»)

Март ойининг энг яхши дарвозабони - Мурод Зуҳуров («Бунёдкор»)

Март ойининг энг яхши мураббийи - Миржалол Қосимов («Бунёдкор»)

Март ойининг энг яхши футболчиси - яна Азиз Турғунбоев («Навбаҳор»).

Жамоалар ярим финалгача битта ўйин билан ғолиб номи аниқ бўлади. Биринчи чиқарилган жамоа ўйинни ўз уйида ўтказади.

1/8 финал жуфтликлари:
«Қўқон-1912» - «Нефтчи»
«Динамо» - «Қизилқум»
«Машъал» - «Сурхон»
«Локомотив» - «Шердор»
«Бунёдкор» - «Сўғдиёна»
АГМК - «Насаф»
«Орол» - «Андижон»
«Ифтихор» - «Пахтакор»

Эслатиб ўтамиз 1/8 финал босқичи ҳам 1/16 финал каби битта ўйиндан иборат ва ғолиб жамоа кейинги босқичга йўл олади.

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон Кубоги 1/8 финалга қуръа ташланди