date

Ўзбекистон миллий терма жамосаси Эронга қарши ўйнайди

Ўзбекистон миллий терма жамосаси Эронга қарши ўйнайди
Футбол бўйича Эрон терма жамоаси 2018 йилги жаҳон чемпионатидан аввал, Ўзбекистон терма жамоаси билан ўртоқлик ўйинини ўтказади. Бу ҳақда Эрон маҳаллий нашрлари хабар бермоқда, деб ёзади Кун нашри.

Маълум қилинишича, мазкур ўртоқлик учрашуви жорий йилнинг 19 май куни Теҳрондаги «Озоди» майдонида ўтказилиши режалаштирилган. Шунингдек, эронликлар Россиядаги турнирга қадар, Туркия ва Греция терма жамоалари билан ҳам ўртоқлик учрашувлари ўтказиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, эронлик футболчилар ЖЧ-2018 саралаш ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси билан А гуруҳида беллашиб, ўзбекистонликларни икки марта мағлуб этганди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон миллий терма жамосаси Эронга қарши ўйнайди