
Бугун Россиянинг Екатеринбург шаҳрида профессионал бокс бўйича жанглар бўлиб ўтди. Мазкур бокс кечасида икки нафар ҳамюртимиз рингга кўтарилди.
Истеъдодли боксчиларимиздан бири Сардор Музаффаров профессионал рингдаги учинчи жангини россиялик Мурад Арслановга (8-3-0, КО4) қарши ўтказди.
55,2 кг вазн тофиасида кечган қарама-қаршиликда ҳамюртимиз муддатидан олдин ғалаба қозонишнинг уддасидан чиқди. 6 раунд этиб белгиланган жангнинг биринчи раундида россиялик боксчи нокаутга учради.
Эслатиб ўтамиз, Сардор бунгача боксчимиз бир мағлубият ва бир дуранг қайд этган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар