07:31 / 24.04.2018
3 335

Венгер Япония ёки Хитой термасини бошқариши мумкин

Венгер Япония ёки Хитой термасини бошқариши мумкин
Мавсум сўнггида “Арсенал”ни тарк этишини эълон қилган Арсен Венгерга 4 та жойдан янги чақирув бўлмоқда. Бу ҳақда Sports.uz хабар бермоқда.

Хитой раҳбарияти мамлакат футболи ривожида 68 ёшли мутахассисга ишонч билдиришга тайёр. Шунингдек, франсиялик мураббий Японияга қайтиб, мамлакат бош жамоасини бошқариши мумкин.

У 1995-1996 йилларда “Нагоя Грампус”га устозлик қилган эди.

Шунингдек, Венгер “Боруссия Дортмунд”ни ўз қўлига олиши мумкин эканлиги айтилмоқда. Арсен немис тилида ҳам бемалол мулоқот қила олади.

Бундан ташқари, Венгер ПСЖ структурасида ҳам иш бошлаши мумкинлиги айтилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Венгер Япония ёки Хитой термасини бошқариши мумкин