16:23 / 24.04.2018
4 732

Бугун Европа чемпионлар лигаси ярим финали бошланади

Бугун Европа чемпионлар лигаси ярим финали бошланади
Бугун миллионлаб футбол ишқибозлари интиқлик билан кутаётган Европа чемпионлар лигасининг ярим финал беллашувларига старт берилади.

Англиядаги «Энфилд» ўйингоҳида бугун ҳақиқий футбол байрами кутиляпти. Узоқ йиллик танаффусдан сўнг ниҳоят мухлислар орзуси амалга ошмоқда — мерсисайдликлар нуфузли мусобақанинг ярим финалида Римнинг «Рома»сини қабул қилади.

Учрашув Тошкент вақти билан 23:45да бошланади. Жавоб ўйини эса 2-май кунига белгиланган.

Мусобақа ғолиблигига асосий даъвогарлар дея ҳисобланаётган Мюнхеннинг «Бавария» ва Мадриднинг «Реал» клуби ўртасидаги учрашув эса эртага худди шу вақтда ўтказилади. Жавоб ўйини эса 1-май куни бўлиб ўтади.

Европа чемпионлар лигаси, ярим финал.

«Ливерпуль» — «Рома». 24.04.2018, 23:45.

«Бавария» — «Реал». 25.04.2018, 23:45.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бугун Европа чемпионлар лигаси ярим финали бошланади