23:58 / 25.04.2018
3 911

«Қўқон-1912» сафарда «Суғдиёна» билан дуранг ўйнади

«Қўқон-1912» сафарда «Суғдиёна» билан дуранг ўйнади
Ушбу учрашувда “Қўқон-1912” жамоаси олдинги ўйинга нисбатан бошқачароқ таркибда майдонга тушди. Бунга эса бир қатор сабаблар бор эди.

5-дақиқада майдон эгалари Игорь Таранни ўз жарима майдончалари ичида қўполлик билан тўхтатиб қолишди. Бош ҳакам пенальти белгилади. Пенальтини эса Мурод Холмуҳаммедов аниқ амалга ошириб ҳисобни очди.

Ўтган йили ҳам Жиззахдаги учрашувда биринчи бўлиб ҳисобни “Қўқон-1912” очганди. Ўшанда ҳам Мурод Холмуҳаммедов пенальтидан гол урган.

Иккинчи бўлимни майдон эгалари шиддатли ҳужумлар билан бошлашди.

57-дақиқада мезбонлар ҳисобни тенглаштиришди. Қанотдан ташкил этган ҳужумни Сардор Азимов гол билан якунлади.

75-дақиқада “Қўқон-1912” уч марта рақиб дарвозасига зарба йўллашди. Ҳар сафар рақиб ўйинчилари катта қийинчилик билан хавфни бартараф этишди. 85-дақиқада рақиб футболчилари Милан Спремога қўполлик ишлатишди. Жарима тўпини эса сербиялик ўйинчининг ўзи ижро этди. Унинг зарбаси бироз ноаниқ кетди. Сўнгги дақиқаларда Мурод Холмуҳаммедов қизил карточка олиб майдонни тарк этди.

Шу тариқа, ўйин жанговор дуранг билан якунига етди. “Қўқон-1912” кейинги баҳсни ўз майдонида “Бунёдкор”га қарши ўтказади. Учрашув 30 апрель куни бўлиб ўтади.

Суперлига, 8-тур.

«Сўғдиёна» – «Қўқон-1912» 1:1.

Голлар:
0:1 – 5 пенальти, Холмуҳаммедов, 1:1 – 57 Азимов.

«Сўғдиёна»: Дилшод Ҳамроев, Азамат Исроилов (Фарҳод Мираҳматов, 72), Элёр Орифов, Дилмурод Каримов (Жаҳонгир Абдумўминов, 41), Дониёр Ҳасанов, Сардорбек Азимов, Шоҳруз Норхонов, Акмал Холмуродов, Тоҳир Шамсиддинов, Иззат Абдуллаев, Руслан Мелзиддинов

«Қўқон-1912»: Ўткир Юсупов, Носирбек Отақўзиев (Баҳодир Пардаев, 62), Жавоҳир Сидиқов, Ойбек Рустамов, Қувондиқ Рўзиев, Суҳроб Бердиев, Мурод Холмуҳаммедов, Александр Мерзляков, Игорь Таран (Муҳаммаданас Ҳасанов, 78), Марко Милич, Милан Спремо.

Огоҳлантиришлар: Орифов (4), Бердиев (22), Шамсиддинов (45), Зиёвуддинов (81).

Четлатиш: Холмуҳаммедов (88).

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Қўқон-1912» сафарда «Суғдиёна» билан дуранг ўйнади