09:30 / 03.05.2018
4 852

Баҳодир Жалолов 6 май куни профессионал боксдаги дебют жангини ўтказади

Баҳодир Жалолов 6 май куни профессионал боксдаги дебют жангини ўтказади
Осиё чемпиони, Жаҳон чемпионати совриндори, эндиликда Uzbek Tigers’нинг собиқ аъзоси Баҳодир Жалолов жорий йилнинг 5 май куни (Ўзбекистонда эса 6 май тонгида) профессионал боксда дебют қилади. Бу ҳақда МОҚ ахборот хизмати маълум қилди.

Ўзбекистонлик боксчига проф рингдаги илк жангида мексикалик боксчи Уго Трухило рақиблик қилади. Уго бунгача профессионал фаолияти давомида 5 та жанг ўтказиб, уларнинг тўрттасида ғалаба қозонган (2 таси нокаут билан). Битта жангда эса дуранг қайд этган.

Шунингдек, ўша куни яна бир бошқа бир ўзбекистонлик боксчи Хуршидбек Норматов ҳам ўзининг навбатдаги жангини ўтказади. Норматовга бу жангда колумбиялик Роналд Монтес рақиб бўлади. Норматов проф боксда шу кунгача 5 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган (2 таси нокаут). Роналд эса 26 та жанг ўтказиб, улардан 18 тасида ғалаба қозонган (16 та нокаут). 8та жангда эса у мағлубиятга учраган (7 таси нокаут).

Жанг АҚШдаги Foxwoods Resort Casino аренасида бўлиб ўтади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Баҳодир Жалолов 6 май куни профессионал боксдаги дебют жангини ўтказади