3 446
Президент: "Одил Аҳмедов, Муроджон Аҳмадалиев, Оксана Чусовитиналар қайси вилоятда бор?"
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Наманган вилоятига ташрифи давомида Норин тумани ҳокимиятида вилоят фаоллари, ҳокимлар, секторлар раҳбарлари ва бошқа мутасаддилар иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Kun.uz нашрининг хабар беришича, Шавкат Мирзиёев ўз маърузаси давомида “Обод қишлоқ” дастури бўйича амалга оширилган ишларга тўхталиб, қишлоқ ва маҳаллаларда қурилиш ва ободонлаштириш ҳаракатлари билан биргаликда аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга эътибор зарурлигини таъкидлади.
“Қишлоқ ва маҳаллаларда болалар спортини кучайтириш зарур, чунки фарзандларимиз боғчадан бошлаб спортга меҳр қўйса, спортни оммавийлигини ошириш ва селекция ишлари кучаяди. Намангандан юзлаб Одил Аҳмедов ва Муроджон Аҳмадалиев сингари таниқли спортчилар етишиб чиққан. Ёш болалардан: “Ким бўласан?” деб сўрасангиз, “Мен Одил Аҳмедов, мен Муроджон Аҳмадалиев бўламан!” деб жавоб беради. Оксана Чусовитина эса Гиннес китобига киритилган, уни бутун дунё танийди. Яна шундай спортчиларни тарбиялаб чиқаришимиз керак”, - деди президент. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
ИШИДга алоқадорликда гумонланган ўзбекистонлик АҚШда 2 йил эркин яшагани аниқланди
Си Цзиньпин Фаластиндаги можарони ҳал қилиш шартларини айтди
Грузия Бош вазири АҚШга ташриф буюришдан бош тортди
Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди
Шахмат. Нодирбек Абдусатторов "TePe Sigeman" турнирида чемпион бўлди
Фаластин тарафдорлари намойишлари бутун дунё университетларини қамраб олмоқда
Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади
Парагвайда футбол учрашувида махсус кучлар футболчилар ва мухлисларга қарата ўт очди