10:27 / 04.05.2018
3 978

Бугун "Осиё кубоги-2019"га қуръа ташланади

Бугун "Осиё кубоги-2019"га қуръа ташланади
Бугун Дубайдаги «Armani Hotel» меҳмонхонасида Осиё Кубоги-2019 мусобақаси учун қуръа ташлаш маросими ўтказилади.

Қуръа ташлаш маросимида Ўзбекистондан ҳам вакиллар иштирок этади. Хусусан, Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов куни кеча ОФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа таклифига кўра қуръа ташлаш маросимида иштирок этиш учун Дубайга йўл олди.

Аҳмаджонов сафар давомида Осиё велоспорт конфедерацияси президенти Осама Аҳмад Абдулла ал-Шафар ҳамда БАА миллий олимпия қўмитаси раҳбари Аҳмад бин Муҳаммад бин Рашид ал-Мактум билан учрашди.

Айтиш керакки, келаси йилда БААда бўлиб ўтадиган мусобақада иштирокчилар сони кенгайтирилиб, 24 тага етказилган. Терма жамоалар тўртта саватчага бўлинган ва ҳар бир саватчада олтитадан жамоа бор. Ўзбекистон — иккинчи саватчадан жой олган.

1-саватча
БАА
Эрон
Австралия
Япония
Жанубий Корея
Саудия Арабистони

2-саватча
Хитой
Сурия
Ўзбекистон
Ироқ
Қатар
Таиланд

3-саватча
Қирғизистон
Ливан
Фаластин
Уммон
Ҳиндистон
Вьетнам

4-саватча
КХДР
Филиппин
Баҳрайн
Иордания
Яман
Туркманистон

Қуръа ташлаш маросими Тошкент вақти билан 20:30га белгиланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бугун "Осиё кубоги-2019"га қуръа ташланади