
Туркия чемпионати 32-турида «Истанбул ББ» клуби «Сивасспор» билан беллашди.
Мезбонлар ўйин охирига қадар 1:0 ҳисобида олдинда эди, бироқ сўнгги дақиқада дарвозабон Вулқон Бобожон ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди ва ҳисоб тенглашди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда «Истанбул ББ» яримҳимоячиси Арда Туроннинг асаблари дош беролмади ва ён ҳакамни итариб юборди. Натижада, бош ҳакам уни майдондан четлатди.
[media=https://youtu.be/Yj9xHhWiGw8]
Айни пайтда «Истанбул ББ» мусобақа жадвалида «Галатасарой» билан бирга пешқадамлик қилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар