23:19 / 12.05.2018
4 178

Фазлиддин Ғоибназаров эртага навбатдаги жангини ўтказади

Фазлиддин Ғоибназаров эртага навбатдаги жангини ўтказади
Бугун тунда (Тошкент вақти билан 13 май) АҚШнинг Нью-Йорк шаҳридаги Madison Square Garden аренасида профессионал бокс жанглари бўлиб ўтади.

Эътиборлиси, шу кунги жангларда ҳамюртимиз Фазлиддин Ғоибназаров (63,5 кг) ҳам рингга кўтарилади.

Боксчимизга бу сафар мексикалик Хесус Сильвейра рақиблик қилади.

Маълумот учун, Фазлиддин профессионал боксда шу кунгача 3та жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғалаба қозона олган (1та нокаут). Хесус Силвейра эса 15та жанг ўтказиб, уларнинг 8тасида ғалаба қозонган (3та нокаут), 5 жангда мағлубиятга учраган ва яна 2 тўқнашувда дуранг қайд этган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Фазлиддин Ғоибназаров эртага навбатдаги жангини ўтказади