21:17 / 13.05.2018
3 257

Профессионал боксчи Шоҳжаҳон Эргашев Ўзбекистон номидан Осиё ва Олимпиада ўйинларида иштирок этиши мумкин

Профессионал боксчи Шоҳжаҳон Эргашев Ўзбекистон номидан Осиё ва Олимпиада ўйинларида иштирок этиши мумкин
Профессионал боксда WBA International камари соҳибига айланган Шоҳжаҳон Эргашев Миллий олимпия қўмитасида меҳмон бўлди. Бу ҳақда қўмита ахборот хизмати маълум қилди.

МОҚ раҳбари боксчи билан учрашувда унинг учун зарур бўлган барча шарт-шароитларни яратиб беришга, лозим бўлса чиптадан тортиб меҳмонхона ҳаражатлари масалаларида ҳам ёрдам беришга тайёр эканлигини, Шоҳжаҳондан эса фақат ва фақат Ўзбекистон байроғини юқориларга кўтариб юришини кутаётганлигини маълум қилди.

Шунингдек, боксчига Осиё ва Олимпия ўйинларида иштирок этиш таклиф қилинди. Ўз навбатида, Шоҳжаҳон ушбу таклифга жон-жон деб рози бўлишини айтган.

Шоҳжаҳон Эргашевдек йигитларимиз кам. Унинг қайд этаётган натижаларини амалга ошириш ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди. Шоҳжаҳон шу йил Индонезияда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларига ҳам бориши керак. Керак бўлса, у мусобақанинг очилиш маросимида делегациямиз байроқдори вазифасини бажаради. Келажакда ундан янада юксак натижаларни кутиб қоламиз.

Умид Аҳмаджонов, МОҚ раҳбари

Шоҳжаҳон Эргашев ўзига билдирилаётган ишончни оқлашга, келажакда бундан ҳам нуфузлироқ камарларни қўлга киритишга ваъда берди.

Кўрсатилаётган эътибордан жуда хурсандман. Очиғи, бу мен учун кутилмаган ҳол бўлди. Насиб қилса, ўз вазн тоифамдаги энг кучли боксчини ҳам мағлубиятга учратаман ва чемпионлик камарини қўлга киритаман. Бунга оз қолди, узоқ куттирмайман. Ушбу камарни қўлга киритиб, юртдошларимни хурсанд қилмоқчиман.

Шоҳжаҳон Эргашев, профессионал боксчи

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Профессионал боксчи Шоҳжаҳон Эргашев Ўзбекистон номидан Осиё ва Олимпиада ўйинларида иштирок этиши мумкин