Саудия Арабистони футбол федерацияси 32 ёшли таниқли ҳакам Фаҳад ал-Мирдасини келишилган ўйин ташкил этишга урингани учун дисквалификация қилди, деб ёзади «Дарё».
Қайд этилишича, у мамлакат кубоги финалида ишлаши керак бўлган. Ал-Мирдаси клублардан бири вакилига керакли натижа учун маълум миқдорда пул сўраб хат ёзган. Клуб эса бу ҳақда федерацияга маълум қилган. Айни вақтда ҳакам ҳибсга олинган.
Ал-Мирдаси Конфедерациялар Кубоги-2017 турнирида учинчи ўрин учун ўйинни бошқарган, шунингдек, Рио-2016 Олимпиадасида ҳам ишлаганди. Аввалроқ ал-Мирдаси ЖЧ-2018 ўйинларини бошқарадиган ҳакамлар рўйхатига киритилган эди.
Саудия Арабистони футбол федерацияси ФИФАга ҳакамни жаҳон миқёсида дисквалификация қилишни сўраб хат йўллаган. Маълумот учун Фаҳад ал-Мирдаси 2015 йил Осиёнинг энг яхши ҳаками сифатида эътироф этилганди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Байден талабаларнинг норозилик намойишлари унинг Исроилга нисбатан сиёсатини ўзгартирмаслигини айтди
Бекхэм Роналдуни “Интер Майами”га олиб келиш бўйича иш бошлади
Ўзбекистон ва Италия ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўяди
Усмон Тошев: "Олимпиадага чиққанимиздан 20 дақиқа ўтгач, кўплаб жамоалардан таклифлар тушди"
«Зики эски шаҳар» лақаби билан танилган Лутфулла Умаровга суд ҳукми ўқилди
Вашингтондаги мактабда отишма содир бўлди
Россияда ўзбекистонлик қул савдогари қўлга олинди
Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди