23:30 / 16.05.2018
4 137

Ўзбекистонлик болалар жаҳон чемпиони бўлишди

Ўзбекистонлик болалар жаҳон чемпиони бўлишди
Москва шаҳрида Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ўртасидаги Жаҳон Чемпионати ўз якунига етди ва унда Ўзбекистон терма жамоаси ғолибликни қўлга киритди.

Финалда ўзбекистонлик болалар Покистон билан тўқнаш келди. Асосий вақти 1:1 ҳисоби билан якунига етган баҳс пенальтилар сериясига қадар етиб борди. Унда футболчиларимиз рақибларидан устун келишди.

Ўзбекистон термасининг сўнгги зарбасини дарвозабон Сергей Исломов аниқ йўллади. Кейин эса ўзи рақибининг зарбасини қайтариб, қаҳрамонга айланди. Қайд этиш керак, Покистон терма жамоаси Жаҳон Чемпионатига амалдаги ғолиб сифатида ташриф буюрганди. Энди эса мундиал тахтига ўзбекистонлик футболчилар чиқишди.

Москва—Тошкент йўналиши бўйича парвоз қиладиган футболчиларимиз 17:00да Тошкент халқаро аэропортига етиб келади. Уларни катта тантана билан кутиб олиш режалаштирилган.

Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ўртасидаги жаҳон чемпионати-2018, финал
Москва, 16 май
Ўзбекистон - Покистон - 1:1 (пен. 5:4)
Ўзбекистон:
Исламов Сергей, Шаплов Данил, Очилов Жохонгир, Эргашбоев Тоир, Котов Руслан, Караханян Руслан, Эсенбаев Азиз, Шамшилов Эдгар, Сон Салим.
Бош мураббий: Асадов Жамшид.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистонлик болалар жаҳон чемпиони бўлишди