09:30 / 17.05.2018
3 748

“Бавария” футболчиси ЖЧ-2018 учун термага кирмаганини эшитиб йиғлаб юборди

“Бавария” футболчиси ЖЧ-2018 учун термага кирмаганини эшитиб йиғлаб юборди
Мюнхеннинг “Бавария” клуби ҳужумчиси Сандро Вагнер ўзини Германия миллий терма жамоасининг ЖЧ-2018 ўйинлари учун кенгайтирилган таркибдан жой олмаганини эшитиб, кўз ёшларини тия олмади.

Илгарироқ, Германия терма жамоаси бош мураббийи Ёахим Лёв мундиалга бориши мумкин бўлган 27 нафар футболчи рўйхатини маълум қилган эди.

Вагнер ушбу хабарни клуб машғулотларида юрган вақтда эшитади ва йиғлаб юборади. Шундан сўнг, унинг жамоадошлари футболчини тинчлантиришга ҳаракат қиладилар.

Маълумот учун, Вагнер ҳозирга қадар “немис машинаси” таркибида жами 8 баҳсда майдонга тушган ва 5 та гол киритишга эришган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Бавария” футболчиси ЖЧ-2018 учун термага кирмаганини эшитиб йиғлаб юборди