
Бугун қатор интернет нашрларида бокс афсонаси Майк Тайсон мустақиллик байрами арафасида Тошкентга келиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди.
Уларда айтилишича, Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси америкалик собиқ жаҳон чемпионини юртимизга таклиф қилган ва Тайсон Ўзбекистонда мухлислари билан учрашади, мастер-класс ўтади ва матбуот анжуманида иштирок этади.
Ушбу хабарларга аниқлик киритиш мақсадида бокс федерацияси билан боғландик, деб ёзади Хабар нашри.
«Ҳақиқатан ҳам мустақиллик байрами арафасида катта бокс кечаси ташкил қилиб, унга жаҳон бокси афсоналарини таклиф қилишни режалаштирганмиз. Аммо Майк Тайсоннинг Ўзбекистонга келиши ҳақидаги хабарлар ҳақиқатдан узоқ. Чунки федерация у билан алоқага чиқмаган», — деди федерация матбуот хизмати вакили.
Унинг қўшимча қилишича, бокс кечасига бошқа бир таниқли спортчи Константин Цзю келиши кутилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар