20:40 / 17.05.2018
4 199

Эртага Эрон билан баҳсда ким ҳужумда ўйнайди?

Эртага Эрон билан баҳсда ким ҳужумда ўйнайди?
Эртага насиб қилса Ўзбекистон МТЖ Эронга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Бизни хурсанд қиладиган томони бу учрашувда фақат ёш футболчиларимиз ўйнайди. Насиб қилса тўрт ойдан сўнг шу футболчилар Индонезияда ўтадиган Осиё ўйинларида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилиши лозим.

Ҳозирдан бу ўйин ҳақида бирор фикр билдириш қийин. Чунки мураббийлар штабининг ўз қарашлари бўлади. Бу ҳақида фақат ўйиндан сўнг бирор нарса дейиш мумкин. Аммо бир масала борки, бу ҳақида ҳозирдан гапирсак бўлаверар - ҳужумчилар. Бу масала бизда анчадан буён муаммо ва ишонинг, айнан шу нарса Эрон – Ўзбекистон баҳсини томоша қилишга асосий сабаб бўлади.

Эронга қарши ўйинда ҳужум чизиғида икки футболчи ўйнаши кутилмоқда - Забиҳилло Ўринбоев ва Андрей Сидоров. Олдиндан айтамиз, Ўринбоев ва Сидоровга ҳеч қандай эътироз йўқ. Бу йигитлар қишда бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида бизга олам-олам қувонч бағишлаган. Энди миллий терма жамоа эшигини тақиллатмоқда ва бундан хурсандмиз. Аммо тан олиш лозим, ҳужумчилар масаласи барибир бизда ғариб ва муаммо бўлиб турибди. Қисқасини айтганда - боримиз шу. Хўш, Ўзбекистон МТЖ мураббийлар штаби бу масалани қандай ҳал қилади? Бунисини насиб қилса эртага бўладиган ўйинда кўриб оламиз...

Терма жамоамиз қандай услубда ўйнайди? Айниқса ҳужумда қандай ҳаракат қилади? Бу саволларга жавобни эртага оламиз ва кўп ҳолларда у августда бўладиган Осиё ўйинларига ҳам таъсир ўтказади. Хуллас, шунақа гаплар. Эрон – Ўзбекистон баҳсини ўтказиб юборманг...
Абдуллоҳ


Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Эртага Эрон билан баҳсда ким ҳужумда ўйнайди?