09:02 / 19.05.2018
3 023

Клубларимизда мотиватор мураббийларнинг камлиги ҳақида (видео)

Клубларимизда мотиватор мураббийларнинг камлиги ҳақида (видео)
“SPORTS.uz ҳафтаси” кўрсатувининг навбатдаги сонида Даврон Файзиев Суперлиганинг айрим иштирокчилари уй ва сафарда икки хил ўйин намойиш этиши, бунинг сабаби ва жамоаларга мотивация етишмаслиги борасида тўхталиб ўтди.

Бу борада таниқли шарҳловчига қуйидаги саволлар билан мурожаат қилинди.

- Грандлардан ташқари бошқа жамоалар уй ва сафар учрашувида икки хил ўйин намойиш этишади. Яъни тактика ҳамда ҳужумкорлик борасида. Бунга нима сабаб бўлмоқда? Жамоаларимиз ҳар доим ҳам бир хил ўйин кўрсата олмаслиги нима билан боғлиқ?

- Уй ўйинларини кучли ўтказаётган жамоалар асосан “Бухоро”, “Навбаҳор”, “Қўқон-1912” ва яна бир неча клуб. Эътибор берган бўлсангиз бу жамоаларнинг уй учрашувларида стадион томошабинлар билан тўлади. Футболга мос атмосфера ҳукмронлик қилади. Мухлисларнинг ўйинчилардан талаби кучли. Ўз майдонида ишқибозлар тўлиб, тошиб, ваҳима бўлиб турган жойда футболчилар борини беради. Бизнинг футболчиларда бари бир кайфият кўп нарсани ҳал қилади.

Футболдан ташқари нарсаларга чалғиш камчилиги бор. Бу футболимизда мавжуд. Кўпчилик сўрашади, ёш футболчиларимиз нега катта бўлганда айнийди, деган саволга ҳам шундай жавоб бериш мумкин. Чунки бизда футболдан чалғитувчи факторларга ўйинчилар берилиб кетишади. Профессионаллик кам. Йўқ эмас, бор. Ҳаммада ҳам эмас. Профессионалликни ўргата олиш ҳам керак. Шу омиллар йиғилиб ўша камчиликларни келтириб чиқаради. Футболчилар ҳам билади, ўз уйида яхши ўйнаса, эътиборга тушади ва унинг фаолиятида ўзгариш бўлади.

Меҳмондаги беллашувларда бошқачароқ ҳолат. Сафар учрашувларида мураббий катта саҳнага чиқиши керак. Мухлислар мотивация, энергия бермаяптими? Мутахассис уни “тортиши” лозим. Мураббий энергияни тўғри кўрсатмалар эвазига бериши даркор. Чемпионатда мотиватор мураббийлар кам. Нега? Чунки чемпионатда ҳаддан ташқари ўйин кўп. Ҳар сафар мотивация топиш ҳам қийин. У ерда кўпроқ футбол факторлари роль ўйнайди: жисмоний, функционал ва тактик тайёргарлик. Бу қисқа муддатли турнирларда, кубок баҳсларида роль ўйнаб кетади. Бизнинг чемпионатда ҳам мотивациянинг аҳамияти катта бўлмоқда. Чунки баъзида бу томонлари оқсаяпти. Асосий сабаби шу деб ўйлайман.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Клубларимизда мотиватор мураббийларнинг камлиги ҳақида (видео)