14:50 / 26.05.2018
4 073

Бугун финал: Роналду бошчилигидаги «Реал Мадрид» Салоҳ бошлиқ «Ливерпуль»га қарши

Бугун финал: Роналду бошчилигидаги «Реал Мадрид» Салоҳ бошлиқ «Ливерпуль»га қарши
Бугун, 26 май санасида Европа Чемпионлар Лигасининг 2017/18 йилги мавсуми финал баҳси бўлиб ўтади.

Зинедин Зидан бошчилигидаги «Реал Мадрид» бугун кетма-кет учинчи бор ЕЧЛ кубогини қўлга киритиш учун Юрген Клопп шогирдлари «Ливерпуль»га қарши кураш олиб боради. Финал баҳсига Киевдаги «Олимпийский» стадиони мезбонлик қилади.

Учрашув Тошкент вақти билан 23:45 бошланиши белгиланган. Беллашув Futbol-TV телеканали томонидан жонли эфирда намойиш этилади.

Финал баҳсини Милорад Мажич бошчилигидаги сербиялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Унга қанотларда ҳамюртлари — Милован Ристич ва Далибор Журжевич ёрдам беради. Дарвоза ортида эса Ненад Жокич ва Данило Груич ишлайди. Тўртинчи ҳакам – Клеман Тюрпен (Франция) бўлади.

Европа Чемпионлар Лигаси
Финал учрашуви
26 май, шанба

«Реал Мадрид» — «Ливерпуль» 23:45


«Реал Мадрид»нинг финал ўйинига қайдномаси:

Дарвозабонлар: Кейлор Навас, Кико Касилья, Лука Зидан.

Ҳимоячилар: Дани Карвахаль, Хесус Вальехо, Серхио Рамос, Рафаэль Варан, Начо, Марсело, Тео Эрнандес, Ашраф Ҳакими.

Ярим ҳимоячилар: Тони Кроос, Лука Модрич, Касемиро, Маркос Лорьенте, Марко Асенсио, Иско, Матео Ковачич, Дани Себальос.

Ҳужумчилар: Криштиану Роналду, Карим Бензема, Гарет Бэйл, Лукас Васкес, Борха Майораль.

«Ливерпуль»нинг финал баҳсига қайндомаси:
Дарвозабонлар: Лорис Кариус, Симон Миньоле.

Ҳимоячилар: Натаниэль Клайн, Трент Арнольд, Вирджил ван Дейк, Деян Ловрен, Рагнар Клаван, Альберто Морено, Эндрю Робертсон, Натаниэль Филлипс.

Ярим ҳимоячилар: Жордан Хендерсон, Жоржиньо Вейналдум, Жеймс Милнер, Эмре Жан, Адам Лаллана, Рафаэль Камачо, Кёртис Жонс, Садио Мане, Роберто Фирмино.

Ҳужумчилар: Муҳаммад Салоҳ, Дэнни Ингс, Доминик Соланке, Бенжамин Вудбёрн.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бугун финал: Роналду бошчилигидаги «Реал Мадрид» Салоҳ бошлиқ «Ливерпуль»га қарши