Бугун Ўзбекистон миллий олимпия қўмитасида йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда ташкилий масала кўрилди. Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси лавозимига Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги лойиҳа ва бошқарув Миллий агентлиги директори Дмитрий Романович Ли номзоди илгари сурилди.
Конференция иштирокчилари бир овоздан Д.Ли номзодини қўллаб-қувватладилар. Шу тариқа, Дмитрий Ли Ўзбекистон шахмат федерациясининг янги раиси этиб сайланди.
Федерацияни 2017 йилдан буён Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов бошқариб келаётган эди.
«Билдирилаётган ишонч учун раҳмат айтаман. Ўзбекистонда шахматга оид Президент қарори бор. Ўзбек шахматини қўллаб-қувватлаш, ёрдам бериш учун барча чорани амалга ошираман. Шахмат инсоннинг интелектуал, мантиқий фикрлашини ривожлантиради», – деди Дмитрий Ли. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди (видео)
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Йоав Галант тез орада Рафаҳга ҳужум бўлишига ишора қилди
Туркиянинг кутилмаган қадами: Исроил билан савдо тўхтатилгани нимани англатади?
Бухорода бировнинг номига яширинча онлайн кредит олган 23 ёшли қиз ушланди
Исроил расмийси: “Исроил урушни тўхтатмайди”