08:53 / 07.06.2018
3 937

ПСЖ Неймарни қанчага сотмоқчи?

ПСЖ Неймарни қанчага сотмоқчи?
Франциянинг амалдаги чемпиони ПСЖ клуби “Реал”га бразилиялик ҳужумчиси Неймарнинг нархини эълон қилди.

Бироқ, берилган маълумотларга кўра парижликлар Неймарни имкон қадар ўз сафларида сақлаб қолишга ҳаракат қилишади. Аммо, уни “Сантьяго Бернабеу”га сотишга тўғри келган тақдирда, ПСЖ Неймар учун “қироллик клуби”дан 300 млн евро талаб қилади.

Лекин, “Реал” ПСЖга Марко Асенсиони беришга рози бўлса, ушбу сумма 100 млн еврогача камайтирилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 25 ёшли бразилиялик футболчи ПСЖ сафига ўтган ёз “Барселона”дан 222 млн евро эвазига келиб қўшилган эди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ПСЖ Неймарни қанчага сотмоқчи?