12:26 / 08.06.2018
3 807

ЖЧ-2018 иштирокчилари қанчадан мукофот пули олишлари мумкин?

ЖЧ-2018 иштирокчилари қанчадан мукофот пули олишлари мумкин?
ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ БОНУС ХАЛТАСИ

Мундиалда жамоалар фақат совринли ўринлар эмас, балки моддий рағбат учун ҳам жон куйдиради.

Яъни ҳар бир миллий терма футболчилари ФИФА белгилаган мукофот жамғармасидан имкон қадар кўпроқ ундириш илинжида бўлишади.

Қолаверса, миллий федерациялар томонидан муайян натижа учун ваъда қилинган мукофот тўлови ҳам уларга қўшимча мотивация беради.

ФИФА МУКОФОТ ЖАМҒАРМАСИ

400 миллион доллар - ФИФА бўлажак жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 32 та терма жамоани моддий рағбатлантириш учун шунча маблағ ажратиб қўйган. Тақсимотга кўра, ҳар бир жамоа ЖЧда ўйнагани эвазига 9,5 миллион доллар олади - бу кафолатланган қатъий бонус.

Ушбу суммани қанчалик кўпайтириш эса иштирокчи термаларнинг ўзига боғлиқ. Мисол учун, Россияда жаҳон кубогини ютган жамоа 38 миллион евро олади (ЖЧ-2014 ғолиби Германия термаси Бразилиядан 35 «лимон» билан қайтганди).

Демак, ФИФА мукофот жамғармасини ошириш анъанасини давом эттирмоқда. Айтиш жоиз, халқаро футбол уюшмаси кетма-кет 5та мундиалдан буён бонус миқдорини кўпайтирмоқда.

Таққослаш учун айтсак, 2002 йили умумий фонд «атиги» 154 миллион доллар эди. ФИФА шунинг баробарида 2010 йилдан эътиборан жаҳон форумига футболчи юборган клубларга ҳам ўзига хос «товон» пули тўламоқда.

Хуллас, ЖАР-2010да умумий тўлов миқдори 420 миллион долларни ташкил этган бўлса, Бразилия мундиалида бу сумма 564 «лимон»га етди. Бўлажак ЖЧ учун тўлов миқдори - 791 миллион доллар:

400 миллион
- мукофот жамғармаси

209 миллион - клубларга базавий компенсация

134 миллион - футболчилари ЖЧ вақти жароҳатланган клубларга тўлов

48 миллион - йўлланма учун қўшимча бонус (1,5 миллиондан).


Манба: www.interfutbol.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЖЧ-2018 иштирокчилари қанчадан мукофот пули олишлари мумкин?