
АҚШ президенти Дональд Трамп машҳур боксчи Муҳаммад Алини афв этиши мумкинлигини айтди, дея хабар бермоқда Azon.uz.
Трампнинг билдиришича, марҳум спортчининг исми афв этилишга номзод бир неча минг кишилик рўйхатга киритилган.
Муҳаммад Али 1967 йилда, Вьетнам уруши чоғида ҳарбий хизматга боришни истамагани учун 5 йилга озодликдан маҳрум этиш, 10 минг доллар миқдоридаги жарима ва бокс мусобақаларида қатнашмасликка ҳукм қилинган эди.
Али турмага тушмади, чунки апелляцияни кўриб чиқиш чоғида ҳукмни ижро этиш кечиктирилган эди, 1971 йилда эса АҚШ Олий суди ҳукмни бекор қилди. Бироқ судланганлиги туфайли боксчи қарийб тўрт йил рингга чиқа олмади.
Ҳали ҳам Муҳаммад Алининг манфаатларини ҳимоя қилувчи адвокат Рон Твил президентнинг сўзларини маънисиз деб атади.
“Биз президент Трампнинг муносабатини қадрлаймиз, лекин афв этишга ҳожат йўқ. АҚШ Олий суди 1971 йилда Муҳаммад Алига чиқарилган ҳукмни бекор қилган. Кечирилиши керак бўлган айб йўқ”, – деди у. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар