
Англиянинг иккинчи футбол лигасида ўйнайдиган "Уиком Уондерерс" жамоаси форварди Адебайо Акинфенва Мадриднинг “Реал” жамоаси капитани Серхио Рамосга видеомурожаат қилди, деб ёзди Даракчи нашри.
“Чемпионлар лигаси ҳам якунланди, мен эса таътилдан энди қайтиб келдим. Рамос, сен нафақат менинг дўстим Муҳаммад Салоҳга шикаст етказибсан, қолаверса, Лорис Кариусни ҳам жароҳатлабсан. Қулоқ сол, оғайни, мен сенга қарши ўйинга тушмайман, чунки ҳеч қачон Чемпионлар лигасида қатнашмайман. Шундай экан, омадинг келди. Агар сенга қарши майдонга қарши тушиб қолсам, сени мана бундай қилиб мажақлаб ташлайман”, – дейди Акинфенва ўзининг твиттерида.
Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар лигасининг финалида “Ливерпул”нинг етакчи ҳужумчиси мисрлик Муҳаммад Салоҳ “Реал”чи Серхио Рамос билан бўлган тўқнашувда елкасидан қаттиқ шикастланиб майдонни кўз ёшлари билан тарк этган.
[media=https://youtu.be/NSe2UUoViWo] «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар