09:02 / 12.06.2018
3 657

Ўзбекистонлик паралимпиячилар Германияда Жаҳон рекордини янгилашди

Ўзбекистонлик паралимпиячилар Германияда Жаҳон рекордини янгилашди
Фото: Ўзбекистон Паралимпиада ассоциацияси
Жорий йилнинг 7-11 июль кунлари Германиянинг Берлин шаҳрида паралимпиянинг сузиш спорт тури бўйича Жаҳон серияси туркумига кирувчи Халқаро мусобақа бўлиб ўтди. Мазкур мусобақада 67 та давлатдан 592 нафар спортчи иштирок этиб, улар орасида 5 нафар Ўзбекистон паралимпия спортчилари ҳам совринли ўринлар учун куч синашишди.

Ўзбекистонлик спортчилар ушбу нуфузли чемпионатда 2 та олтин, 2 та кумуш ва 6 та бронза, жами 10 та медални қўлга киритиб, 2 та жаҳон ва 7 та Осиё рекордини янгилашди.

Жумладан:

Ислом Асланов
50 м. крол 00:23.42 - олтин, Осиё рекорди.
100 м крол 00:51.98 - олтин, Осиё рекорди.
50 м баттерфляй 00:24.92 - бронза, Осиё рекорди.
100 баттерфляй 00:56.15 - бронза, Осиё рекорди.

Дмитрий Хорлин
800 м эркин 08:38,12 - кумуш, Жаҳон рекорди.
200 м. комплекс 02:17.95 - бронза, Осиё рекорди.

Музаффар Турсунхўжаев
200 м баттерфляй 02:17.11 - бронза, Осиё рекорди.
50 м крол 00:23.79 – бронза.

Фирдавсбек Мусабеков
50 м брасс 00:29.60 - кумуш, Жаҳон рекорди.
200 м брасс 02:30.29 - бронза, Осиё рекорди.

Ўзбекистон делегацияси 11 июнь куни Тошкент вақти билан соат 20:45да Франкфурт-Тошкент йўналиши бўйича учиб келади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистонлик паралимпиячилар Германияда Жаҳон рекордини янгилашди