
Енгилмас профессионал боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев айни дамда Москва шаҳрида бўлиб турибди.
Шоҳжаҳон Рамазон ҳайити муносабати билан Москвада истиқомат қилувчи мураббийи Сайфулло Пўлатов хонадонига борди. У устозини ҳайит байрами билан табриклади ва яқин кунларда ўтказиладиган жанги олдидан у билан маслаҳатлашди.
“Барчамизга Рамазон ҳайити муборак бўлсин! Халқимизни ва барча мусулмон аҳлини муборак айём билан табриклайман. Мен Москвадаман, бу ерда мен учун қадрли бўлган мураббийим Сайфулло ака билан учрашдим ва бўлажак жангим олдидан дуо олдим. Насиб қилса, тез кунларда Москва шаҳрида рингга кўтариламан.”
Zamin.uz инетрнет нашри ходимлари ҳам фурсатдан фойдаланиб барчани Рамазон ҳайити билан муборакбод этади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар