22:55 / 15.06.2018
3 240

213 см бўйга эга 12 яшар баскетболчи рақибларининг бош оғриғига айланди (видео)

213 см бўйга эга 12 яшар баскетболчи рақибларининг бош оғриғига айланди (видео)
YouTube каналларидан бирида Канаданинг мактаб баскетбол жамоаларидан бири Frenchy Phenoms’нинг 12 яшар ўйинчиси Оливье Риу ҳақидаги видео пайдо бўлди. Ўсмир ўз тенгдошларидан ажабтовур бўйи билан ажралиб турарди. Айтиш керакки, 12 яшар Риунинг бўйи 213 см.ни ташкил этади. Шу сабабдан у ҳар доим рақиб жамоаларига муаммо туғдириб келмоқда.

У олтинчи синф ўқувчилари ўртасида ўтказилган ўйинда иштирок этди. Гап шундаки, бу ўйинда саватча 2,5 метр баландликда ўрнатилган эди. Видеони кўрган спорт журналистлари шундай қарорга келишди – “Бу – ноҳақлик”. Чунки йигитча деярли бўйи қатори бўлган саватчага ҳатто сакрамасдан тўп киритар эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » 213 см бўйга эга 12 яшар баскетболчи рақибларининг бош оғриғига айланди (видео)