13:22 / 16.06.2018
3 668

Месси «Барселона» раҳбарларидан Салоҳни сотиб олишни сўради

Месси «Барселона» раҳбарларидан Салоҳни сотиб олишни сўради
«Барселона» клубининг суперюлдузи Лионель Месси клуб раҳбарларидан «Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳни сотиб олишни сўраган.

Сир эмаски, Месси «Барселона» клубига таъсир ўтказа оладиган шахс, бироқ Леонинг таъсир доираси кийим алмаштириш хонасидан ҳам ташқарига чиқиб кетганидан – каталония клуби раҳбарлари у билан трансферларни ҳам муҳокама қилишади.

The Sun нашрига маълум бўлишича, Месси ўз клубига янги ҳужумчи керак эканлигини маълум қилган. Чунки «Атлетико» футболчиси Антуанн Гризманнинг трансфери амалга ошмай қолди, чунки француз Мадридда қолишни қарор қилган. Энди эса унинг ўрнига Месси жамоада Муҳаммад Салоҳни кўришни истамоқда.

30 ёшли аргентиналик футболчи Муҳаммаднинг жорий мавсум кўрсатган ўйинидан таъсирланган. «Рома» клубидан кетганидан сўнг мисрлик футболчи Премьер-лигада тўпурар бўлди ва ЕЧЛ финалига қадар етиб борди.

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Месси «Барселона» раҳбарларидан Салоҳни сотиб олишни сўради