date
views 13 632

Хабиб Нурмагомедов ва Конор МакГрегор жанги санаси маълум қилинди

Хабиб Нурмагомедов ва Конор МакГрегор жанги санаси маълум қилинди
UFC бўйича енгил вазн тоифасида чемпионлик камари учун Хабиб Нурмагомедов ва Конором МакГрегор ўртасида ўтадиган жанг санаси маълум бўлди.

Хабибнинг отаси Абдулманоп Нурмагомедовнинг айтишича, дастлабки маълумотларга кўра, жанг 6 октярбда бўлиб ўтади. Шу кунга Лас-Вегасда UFC 229 мусобақасини ўтказиш белгиланган. “Музокаралар якунига яқинлашиб қолди. Ҳозирча Конор билан. Мен айтганимдек, Конор, Тони (Фергюсон), Сен-Пьер (Жорж) ва ярим ўрта вазн тоифасидаги чемпион. Яқин 4 та жангни шу кетма-кетликда ўтказишни режалаштирмоқдамиз”, деб айтган Хабибнинг отаси.

Аввалроқ Хабибнинг ўзи ҳам кейинги жангларидан бирининг эҳтимолий санаси сифатида 6 октябрни айтганди. У бу жангда апрелда америкалик жангчи Эл Эквинта билан жангда қўлга киритган чемпионлик унвонини илк бор ҳимоя қилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Хабиб Нурмагомедов ва Конор МакГрегор жанги санаси маълум қилинди