11:27 / 18.06.2018
3 029

Де Хеа мухлислардан хафа: «Ахир мен ҳеч кимни ўлдирмадимку?»

Де Хеа мухлислардан хафа: «Ахир мен ҳеч кимни ўлдирмадимку?»
Испания терма жамоаси дарвозабони Давид Де Хеа маълум қилдики, ЖЧ-2018 гуруҳ босқичи доирасида Португалияга қарши кечган ва 3:3 ҳисобидаги дуранг билан якунланган учрашувдан кейин испаниялик мухлислар томонидан қўллаб-қувватлов ҳис қилмаган.

«Мен Испания томонидан қўллов ҳис қилмаяпман. Мен ўзимни танқид қила олмайман.

Истардимки, бундай қийин паллаларда мени қўллашларини. Аммо мени мураббийлар ва жамоадошларим қўллаб-қувватлашмоқда.

Шундай ҳолатлар ҳам бўлиб туради. Мен хато қилдим. Биз қўлқопни тақиб майдонга чиқамиз, бу қандай қийин ишлигини кўпчилик билмайди.

Мураббийларим ва жамоадошларим мени қўллаб-қувватлашда давом этишади деган умиддаман. Менга хотиржамлик керак. Ахир мен кимнидир ўлдирганим йўқку?», - дея Де Хеанинг сўзларини келтирган Manchester Evening News.

Эслатиб ўтамиз, Давид Де Хеа Испания – Португалия ўйини вақтида Криштиану Роналдунинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган, ўзига келган зарбасини оёқлари орасидан ўтказиб юборган ва танқидларга учраганди.

Бундан олдинроқ ўтказилган сўровнома якунларига кўра испаниялик мухлислар Давид Де Хеа эмас, Кепа Аррисабалага Испания терма жамоасининг асосий дарвозабони бўлишини исташаётгани маълум бўлганди.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Де Хеа мухлислардан хафа: «Ахир мен ҳеч кимни ўлдирмадимку?»