
Москвадаги «Лужники» стадионида бўлиб ўтган, Мексика терма жамоасининг немис футболчилари устидан минимал ғалабаси билан якунланган ЖЧ-2018 «F» гуруҳи учрашувидан сўнг, Мексика терма жамоаси бош мураббийи Хуан Карлос Осорио ўйиндан кейинги матбуот анжуманида Германия устидан қозонилган ғалаба сабабини айтиб ўтди.
«Мексика терма жамоасининг Германия терма жамоаси устидан гуруҳ босқичи учрашувида ғалаба қозонганига сабаб — улар жаҳоннинг амалдаги чемпионига қарши ўйинашдан қўрқишмади», — деди журналистларга Мексика бош мураббийи Хуан Карлос Осорио.
«Лужники» стадионида бўлиб ўтган учрашувда ягона голни ўйиннинг 35-дақиқасида Ирвинг Лосано урди.
Мексика терма жамоаси кейинги учрашувни 23 июнь куни «Ростов арена»да Жанубий Корея терма жамоасига қарши ўтказади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.