
ЖЧ-2018 гуруҳ босқичининг 2-турида Франция терма жамоаси Перу футболчилари билан куч синашди. Учрашув Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтди ва унда Европа вакиллари ягона гол эвазига ғалаба қозонди.
Учрашув Франция терма жамоаси устунлиги остида бошланди, бироқ гол уриш фақатгина 34-дақиқада Килиан Мбаппега насиб этди. 19 ёш 183 кунлик бўлган футболчи Франция терма жамоаси сафида ЖЧ ва ЕВда тўп киритган энг ёши бўлди. Голдан кейин французлар рақибларига ҳам эркинлик беришди бироқ ўйинни назорат қилиб турди. Перуликлар ҳам вақти-вақти билан ҳужумда яхши ҳаракат қилишди.
Дидье Дешам шогирдлари мана иккинчи ўйинки, бор кучини кўрсатмасдан ҳаракат қилиб 3 очкони қўлга киритмоқда. Перуликлар эса плей-офф босқичидан умидларини деярли узишди.
ЖЧ-2018 С гуруҳи
Франция – Перу 1:0 (1:0, 0:0)
Гол: 1:0 – 34 Мбаппе.
Франция – Льорис, Варан, Люка Эрнандес, Павар, Умтити, Погба (Нзонзи, 89), Канте, Матюиди, Гризманн (Фекир, 80), Жиру, Мбаппе (Дембеле, 75).
Перу – Гальесе, Рамос, Трауко, Адвинкула, Родригес (Сантамария, 46), Куэва (Руидиас, 82), Йотун (Фарфан, 46), Флорес, Акино, Каррильо, Герреро.
Огоҳлантиришлар: Матюиди (16), Герреро (23), Акино (81), Погба (86).
Манба: www.uff.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар