19:52 / 23.06.2018
2 822

Оливер Кан: "Бу Жаҳон чемпионати кутилмаган натижаларга бой бўлади"

Оливер Кан: "Бу Жаҳон чемпионати кутилмаган натижаларга бой бўлади"
Жаҳон чемпионати ўтаётган шаҳарларда дунё футболидаги у ёки бу шахсларни учратиб туриш мумкин. Москва меҳмонхоналарининг бирида Германия футболи афсонаси, тўрт карра Жаҳон ва Европанинг энг яхши дарвозабони бўлган афсонавий Оливер Кан билан кўришиб қолдим.

Бу ерда бирга ўқиган курсдошларим билан ЖЧ-2018 ўйинларининг кафе-барларда кузатаётган бир пайтимда аниқроғи, "Four Season" меҳмонхонасининг барида немис афсонаси билан гаплашдим. У билан Киевда ҳам ЕЧЛ финалида учрашгандик.

- Оливер, ишларингиз яхшими? ЕЧЛ финали куни Киевда кўришгандик, энди бу ерда эканда? ТВ экспертимисиз бу сафар ҳам?
- Салом, ҳорманг! Ҳа, бу ерда ҳам ТВ каналларига экспертлик қилишга бел боғлаганман. Германиядаги йирик нашрларга ўз қарашларимни билдиряпман. Билимларим билан ўртоқлашяпман.

- Мени эсламасангиз керак. Мен сиз билан 2000 йилда Москвада кўришгандим ва ўшанда сиздан катта интервью олгандим?
- Йўғе қачон?

- Чемпионлар лигасининг 2000/2001 мавсумида сиз Москвага келгандингиз. "Спартак" жамоаси Мюнхеннинг "Бавария" клуби билан ўйнаб 3:0 ҳисобида ютқазганди. Мен сиздан интервью олгандим.
- (бироз ўйланиб) Э, қойил... Эсингиздами? Қанча вақт ўтибди-я... У пайтларда ёш эдик-ку?!

- Ҳа, тақдир тақозоси билан яна кўришдик. Бу сафар Жаҳон чемпионатида. Кўпчилик Германиянинг фаворит деётганди, Мексикага қарши ўйинда нима бўлди термангизга?

- Энди нима десаам экан, ҳамиша идеал тарзда ўйнаб бўлмайди. Йигитларга жипслашиш етишмади, шекилли. Германия термаси доимо шунақа тартибсиз ўйини билан муаммоларни орттириб юради. Мексика билан ҳам шундай бўлди. Биз вазиятни қўлдан бой берсак довдирашни бошлаймиз. Хедира яхши ўйин ўтказмади. Тўғри, бунинг учун Дракслер ва Мюллерларни айтиш керак. Улар Самини тўп билан таъминлашлари керак эди.

- Тўрт йил аввалги терма билан ҳозиргисини таққослай оласизми?
- Бразилияда таркиб кучли эди. Ҳозир Филипп Лам, Бастиан Швайнштайгер каби футболчилар йўқ. Лерой Санени ҳам олишмади. Билмадим, буёғи қандай бўларкан? Ҳар ҳолда ярим финалгача боришлари шарт.

- Саволим Марк-Андре тер Штеген ҳақида. Йоахим Лёв асосий дарвозабон деб Нойерни танлади. Сизнингча асосийга ким муносиброқ эди?
- Аввал ҳам айтганман ҳозир ҳам айтаман, мен учун ЖЧ-2018нинг энг яхши дарвозабони айнан Марк-Андре. Нега уни асосийга киритмаганини тушунмадим.

- Швецияга қарши ўйинда Германия қандай ўйнайди ва футболчилар нима қилишлари керак?

- Фақат ютиш шарт. Акс ҳолда бўлмайди. Футболчилар ўз ўйинларини қилишсин бўлди.

- Россия ҳақида фикрингиз, ташкилий жиҳатлар сизга маъқулми?
- Ёмон эмас. Менга Москва ёқади. Катта мусобақааларни бемалол қабул қила олади. Қаранг, "Қизил майдон"га футболсиз ҳам бу ерларга сайёҳлар оқиб келмоқда.

- Тўғри гапингиз. Мундиал фаворитлари сифатида кимларни кўрсатган бўлардингиз? Ёки улар йўқми энди?
- Бразилия, Германия, Испания ва Бельгия. Агар "Азар ва Ко" яхши ўйнаб туришса бемалол ярим финагача боришади. Менимча яна кутилмаган терма чиқиб келади ва сенсация қилиши мумкин. Умуман олганда, мен бу мундиалда кутилмаган натижалар бўлади, деб ҳисоблайман.

- Месси ва Роналду термаларининг имконияти-чи?
- Улар жуда кўп жиҳатдан жамоадошларига боғлиқ. Битта ўйинни "тортиб" олиб чиқишар, қолганлари-чи? Бу қийин масала. Ўйлайманки, Аргентина ҳам Португалия ҳам кучли саккизликка илинса керак.

- Оливер фаолиятингизни якунлагач, шу соҳада профессионалроқ ишлаш ният бўлмадими?
- Нега энди бўлмас экан. Мен ҳозир ҳам ўз касбимдаман. Масалан, Саудия Арабистони дарвозабонларига ўз маслаҳатларимни бердим. Бошқа клублар ва термаларда ҳам айнан дарвозабонлар билан ишлайдиган мураббийларга мастер-класслар қилиб беришим мумкин.

- Дарвозабон ярим жамоа дейишади, сиз ҳам шу фикрга қўшиласизми? Ёки замонавий футболда бу гап эскирдими?

- Дарвозабон ҳатто ярим жамоадан ҳам кўпроқ, менимча. Агар унинг калласи ишласа бутун ўйинни бошқариб, дирижёрлик қилиши мумкин. Россия термасида шунақа йигит бор - Акинфеев. Буффон ҳам шунақа. Ҳозирги футболда фақат маҳоратли посбон бўлишнинг ўзи етарли эмас. У ўйинга таъсир қила олиши ҳам керак.

- Суҳбатингиз учун ташаккур.
- Соғ бўлинг!

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Оливер Кан: "Бу Жаҳон чемпионати кутилмаган натижаларга бой бўлади"