06:30 / 25.06.2018
2 527

Ольсен: "Ҳа, мен йиғладим. Сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориш аламли"

Ольсен: "Ҳа, мен йиғладим. Сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориш аламли"
Швеция терма жамоаси дарвозабони Робин Ольсен ЖЧ-2018 гуруҳ босқчи 2-туридан ўрин олган Германияга қарши ўйиндан (1:2) сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ғалаба қозона олишимизга ишонгандик. Майдонда тенг кураш кечаётгандек эди, ҳатто рақиб бизнинг жарима майдон атрофида юрган бўлсада.

Ҳа, мен йиғладим. Бу фаолиятимдаги энг шафқатсиз ўйин бўлди, ҳақиқий жанг. Сўнгги сонияларда мағлуб бўлиш – бу жуда аламли.

Биз тикланиб оламиз, бу қийин, аммо ўз имкониятларимизни яхши биламиз. Сиз жангга тайёр жамоани кўрасиз, Мексикага қарши бошқача ўйин бўлади. Ишончим комил, бизнинг омадимиз кулади», – дейди Ольсен.

Манба: www.uff.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)