14:57 / 26.06.2018
3 822

Ўзбекистон МТЖнинг янги бош мураббийи шу кунларда эълон қилинадими?

Ўзбекистон МТЖнинг янги бош мураббийи шу кунларда эълон қилинадими?
Айни пайтда Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бош мураббийи ким бўлишини кутаётганлар талайгина. Барчанинг диққати ЖЧ-2018га қаратилган. Чунки ЎФА раҳбарияти бош жамоамизнинг янги устозини айнан мундиал якунланганидан сўнг айтишини маълум қилган. Бу ҳақда SPORTS.uz сайти хабар бермоқда.

Олдинроқ Ўзбекистон миллий терма жамоаси бошқарувига Карлуш Кейруш номзоди илгари сурилаётгани борасида хабарлар тарқалганди.

Биласиз, Эрон терма жамоаси ЖЧ-2018 “В” гуруҳида 4 очко билан 3-ўринни эгаллади. Катта эҳтимол билан Кейрушнинг форслар юртидаги “саргузашт”лари якунланган бўлиши ҳам мумкин. Агар воқеалар ривожи шундай тус олса, ЎФА раҳбарлари ҳақиқатдан ҳам ушбу мутахассис билан келишиб қўйган бўлса, мураббийнинг Ўзбекистонга сафари анча тезлашиши мумкин!

Ўз навбатида, Умид Аҳмаджонов интервьюларининг бирида Карлуш Кейруш билан ҳам музокаралар ўтказганини маълум қилганди.

Қолаверса, Карлуш Кейрушга Эроннинг ўзидан янги шартнома ва бошқа давлатлардан ҳам чорловлар борлиги тўғрисида маълумотлар тарқалган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон МТЖнинг янги бош мураббийи шу кунларда эълон қилинадими?