01:16 / 28.06.2018
3 293

ЖЧ-2018. Швейцария Коста-Рика билан дуранг ўйнади ва плей-оффга чиқди (фото)

ЖЧ-2018. Швейцария Коста-Рика билан дуранг ўйнади ва плей-оффга чиқди (фото)
ЖЧ-2018 мусобақаси "Е" гуруҳи 3-тур учрашувидан ўрин олган Швейцария ҳамда Коста-Рика терма жамоалари ўртасидаги ўйин ўз якунига етди. “Нижний Новгород” стадионида бўлиб ўтган ўйинда дуранг натижа қайд этилди.

31-дақиқада Блерим Жемаили рақиб жарима майдонида юзага келган тартибсизликдан унумли фойдаланиб, яқин масофадан дарвозани ишғол қилди. Иккинчи бўлим дебютида Кендаль Уотсон мувозанатни тиклашга эришди.

Иккинчи бўлим сўнггида томошабинлар яна иккита гол кўришди. 88-дақиқада Йосип Дрмич Швециянинг иккинчи голини урган бўлса, ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда Коста-Рика вакиллари пенальти ижро этишди. Брайан Руиснинг берган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди ва Янн Зоммернинг бошига тегиб дарвозадан жой олди.

Шу тариқа, Швейцария гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаган ҳолда 1/8 финалга йўл олди ва Швеция билан ўйнайди.

ЖЧ-2018
"Е" гуруҳи 3-тур

Швейцария – Коста-Рика 2:2 (1:0, 1:2)

Голлар:
1:0 – 31 Джемаили, 1:1 – 56 Уостон, 2:1 – 88 Дрмич, 2:2 – 90, автогол Зоммер.

Швейцария – Зоммер, Шер, Родригес, Лихтштайнер, Аканджи, Шакири (Ланг, 81), Джака, Бехрами (Закария, 60), Джемаили, Гавранович (Дрмич, 69), Эмболо.

Коста-Рика – Навас, Гонсалес, Уостон, Овьедо, Акоста, Руис, Борхес, Кэмпбелл, Гусман (Асофейфа, 90), Гамбоа (Смит, 90), Колиндрес (Уоллес, 81).

Огоҳлантиришлар: Гамбоа (11), Кэмпбелл (29), Лихтштайнер (37), Закария (75), Шер (83), Уостон (89).

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЖЧ-2018. Швейцария Коста-Рика билан дуранг ўйнади ва плей-оффга чиқди (фото)