07:00 / 01.07.2018
3 530

Умид Аҳмаджонов «Насаф»даги молиявий муаммолар барҳам топишини маълум қилди

Умид Аҳмаджонов «Насаф»даги молиявий муаммолар барҳам топишини маълум қилди
Фото: ЎФА расмий сайти
Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов ҳамда махсус ишчи гуруҳ Қарши шаҳрига ташриф буюрди.

ЎФА расмий сайтида ёзилишича, Умид Аҳмаджонов «Насаф» клубидаги молиявий муаммолар тез орада бартараф этилишини, клуб оддий ходимидан тортиб раҳбариятгача барча ойлик маошларини тўлиқ олишларини таъминлашга ваъда бериб, бу масалани ҳал қилиш учун охиригача боришини айтган.

Фото: ЎФА расмий сайти
«Насаф» клуби Қашқадарё футболининг юраги эканини, ҳамда бу клуб иштирокисиз суперлига ўйинларини тасаввур қилиб бўлмаслигини алоҳида таъкидлаб, учрашувларни томоша қилиш учун стадионга ташриф буюрадиган мухлислар учун барча қулайликларни яратиш зарурлигини таъкидлаган.

Шунингдек, ЎФА 1-вице-президенти бошчилигидаги ишчи гуруҳ «Насаф» клубининг уй стадиони бўлган «Марказий» ўйингоҳи, «Насаф» футбол академияси, «Насаф» футбол клубининг машғулотлар базаси ташриф буюрди. Ташриф давомида Умид Аҳмаджонов «Насаф» клуби раҳбарияти билан учрашиб, ҳозирги кунда клубда мавжуд муаммоларни муҳокама қилди.

«Насаф» клуби футболчилари ва академияда таҳсил олаётган ёш футболчиларга яратилаётган шарт-шароитлар, стадионнинг аҳволи, машқ майдонлари ҳамда академия биносидаги вазиятни кўздан кечириб, камчиликларни бартараф этиш борасида зарур маслаҳатларни берди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Умид Аҳмаджонов «Насаф»даги молиявий муаммолар барҳам топишини маълум қилди