
Испания футбол федерацияси миллий терма жамоани ЖЧ-2018дан кейин бош мураббий бўлиб ким тайинланишини аниқлаб олди.
AS нашрининг таъкидлашича, Испания терма жамоасини бошқаришга асосий даъвогар бўлиб Кике Санчес Флорес саналмоқда, унинг сўнгги иш жойи «Эспаньол» клуби бўлган. Ушбу мутахассис федерация олдига қўйган барча талабларга жавоб берган, жумладан: етарлича тажрибага эга, термадаги ўзгаришларни амалга ошира олади ва айни дамда ҳеч қандай шартнома билан боғланмаган.
Испания терма жамоасини бошқариши мумкин бўлган номзодлар қаторида: Луис Энрике, Рафаэль Бенитес («Ньюкасл»), Унаи Эмери («Арсенал»), Марселино Гарсия Тораль («Валенсия») ва Роберто Мартинес (Бельгия термаси).
Кутилишича, Фернандо Йерро ўз лавозимини яқин кунларда тарк этади.
Манба: www.uff.uz “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.