
Бразилия терма жамоаси собиқ футболчиси Роналдонинг фикрича, 2018 йилги «Олтин тўп» соврини «ПСЖ» ҳужумчиси Неймарга насиб этиши мумкин.
«Неймар Месси ва Роналдуни тахтдан ағдариб, жаҳоннинг энг яхши футболчиси бўлиши мумкин. Овоз тўплашда жаҳон чемпионатининг тош-тарозиси бошқа мусобақаларга нисбатан оғир бўлади.
Криштиану ҳақиқатан ҳам мавсумни ажойиб ўтказди ва Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди. Месси эса Испания Ла лигаси ва Испания кубогида ғолиб чиқди. 2002 йилда эса Бразилия терма жамоаси ЖЧда ғолиб чиққани учун совринни мен қўлга киритгандим. Неймар жароҳат олгани учун мавсумни яхши ўтказа олмади», – деди Роналдо.
Бразилия терма жамоаси ЖЧ-2018 чорак финал босқичида Бельгияга қарши майдонга чиқади.
Манба: stadion.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар