09:31 / 05.07.2018
3 833

Эрматов бригадаси ЖЧ-2018да жами 85200 евро ишлаб топди

Эрматов бригадаси ЖЧ-2018да жами 85200 евро ишлаб топди
Хабарингиз бор, Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамларимиз Россиядаги мундиалда ишлашди.

Жаҳон чемпионати бошланмасидан аввал Marca нашри ҳакамлар қанчадан пул олишлари ҳақида хабар тарқатганди.

Мундиалга боргани учун Эрматов 57 минг евро пул олди. Бундан ташқари ҳар бир учрашув учун 2 500 евродан пул берилади. Эрматов ЖЧ-2018да иккита ўйинни бошқарганини ҳисобга олсак 57000 еврога қўшимча тарзда 5000 евро ҳам ишлаб топди. Демак, бош ҳакам Россиядаги мусобақада жами 62000 евро ишлади.

Қанот ҳакамлари мусобақа учун 20 минг евро ва ҳар бир ўйин учун 1 600 евро пул олишди.

Демак Абдуҳамидилло Расулов ва Жаҳонгир Саидовнинг ҳар бири Жаҳон чемпионати пайтида 23200 евродан пул ишлаб топишди.

Манба: Championat.asia

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Эрматов бригадаси ЖЧ-2018да жами 85200 евро ишлаб топди