17:03 / 05.07.2018
3 176

Равшан Эрматов нега ЖЧда бошқа ишламайди? Гап савиядами ёки…

Равшан Эрматов нега ЖЧда бошқа ишламайди? Гап савиядами ёки…
Аввалроқ ўзбекистонлик ҳакам Равшан Эрматов ЖЧ-2018 ўйинларининг сўнгги босқичи ҳакамлари рўйхатига киритилмагани тўғрисида маълум қилган эдик. Ўзбекистонлик ҳакамнинг нима сабабдан 17 нафар сараланганлар рўйхатига киритилмагани сабаб аниқ бўлди.

«Халқ сўзи Online»га маълум бўлишича, Равшан Эрматовнинг ёрдамчи ҳакамларидан бири саналган Абдуҳамидулло Расуловда жароҳат бўлган. У Эрматов бошқарган икки ўйинда ҳам жароҳати билан ишлаган. Иккинчи учрашувдан сўнг жароҳат ўз сўзини айтган. ФИФА ҳакамлар қўмитаси сўнгги кунга қадар Расуловнинг жароҳатидан фориғ бўлишини кутган, бироқ қанот ҳаками сўнгги кунларда ҳаттоки ҳакамлар машғулотларида ҳам иштирок эта олмаган. Натижада Эрматов бригадаси жаҳон чемпионатининг якунловчи қисмида ишламайдиган бўлди.

Шу боисдан ҳам Эрматовнинг мундиалда ишламаслиги, унинг ҳакамлик савиясидан келиб чиқиб эмас, балки ёрдамчи ҳакамнинг жароҳати сабаб юз берган.

ФИФА ҳакамларнинг якуний рўйхатини эълон қилган бўлишига қарамай, Эрматов Москвада қоладиган бўлди. Бу ҳам ФИФАнинг унга бўлган ишончи сўнмаганидан далолат беради.

Изоҳ: Кўпчиликда савол туғилиши мумкин: Эрматовга бошқа ёрдамчи ҳакам бериш мумкин эмасмиди? Йўқ. ФИФА ҳакамларнинг доимий бригада бўлиб ишлаш принципига содиқ қолади. Учала ҳакамнинг бир-бирини тушуниши, қалин муносабат ўрнатганлиги ташкилот учун энг муҳим масала.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)