date
views 4 538

Азиз Турғунбоев ва Икром Алибоев Осиё ўйинларида ёши катта футболчи сифатида қатнашади

Азиз Турғунбоев ва Икром Алибоев Осиё ўйинларида ёши катта футболчи сифатида қатнашади
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров август ойида Индонезияда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларида иштирок этадиган таркибни аниқлашда давом этмоқда.

Ушбу мусобақада 3 нафар 23 ёшдан катта бўлган футболчилар қатнашиши мумкин. Равшан Ҳайдаров айнан шундай футболчилар сифатида "Навбаҳор" клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Азиз Турғунбоев ва "Локомотив" таянч ярим ҳимоячиси Икром Алибоевларни таркибга жалб этишга қарор қилган.

Яна бир футболчи борасида эса ҳозирча қарор қабул қилинмаган. Катта эҳтимол билан "Пахтакор" ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов Осиё ўйинларига таклиф этилиши мумкин.
Манба: uff.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Азиз Турғунбоев ва Икром Алибоев Осиё ўйинларида ёши катта футболчи сифатида қатнашади