Хабарингиз бор Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице Президенти ва Марказий Осиё футбол ассоциацияси Президенти Умид Аҳмаджоновнинг ташаббуси билан жорий йилнинг 3-10 июль кунлари пойтахтимиз “CAFA U-16 championship” минтақа чемпионати ўтказилди. Ушбу мусобақада Усмон Тошев бошчилигидаги Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Тожикистон, Афғонистон ва Қирғизистон терма жамоаларини мағлуб этиб мусобақа ғолибига айланишди.
УФА расмий сайтининг хабар беришича жорий йилнинг 22-30 июль кунлари Тошкент шаҳри Марказий Осиё футбол ассоциацияси томонидан ташкил қилинаётган яна бир нуфузли мусобақага мезбонлик қиладиган бўлди. Ўсмирлар ва ёшлар футболини ривожлантириш дастури асосида бу сафар “CAFA U-15 championship” мусобақаси бўлиб ўтади.
Ушбу мусобақада Азамат Абдураимов бошчилигидаги Ўзбекистон U-15 терма жамоаси, Тожикистон, Афғонистон, Туркманистон, Эрон ва Қирғизистон терма жамоалари ғолиблик учун кураш олиб борадилар. Баҳслар “Миллий”, “Пахтакор” ҳамда “Локомотив” стадионларида ўтказилади.
“CAFA U-15 championship” мусобақасининг ўйинлари тақвими:
22.07.2018 18:30 Турманистон – Ўзбекистон (“Миллий” стадиони)
22.07.2018 21:00 Қирғизистон – Эрон (“Миллий” стадиони)
22.07.2018 21:00 Афғонистон – Тожикистон (“Локомотив” стадиони)
24.07.2018 18:30 Ўзбекистон – Тожикистон (“Локомотив” стадиони)
24.07.2018 21:00 Афғонистон – Қирғизистон (“Локомотив” стадиони)
24.07.2018 21:00 Туркманистон – Эрон (“Пахтакор” стадиони)
26.07.2018 18:30 Тожикистон – Туркманистон (“Миллий” стадиони)
26.07.2018 21:00 Эрон – Афғонистон (“Миллий” стадиони)
26.07.2018 21:00 Ўзбекистон – Қирғизистон (“Локомотив” стадиони)
28.07.2018 18:30 Қирғизистон – Тожикистон (“Миллий” стадиони)
28.07.2018 21:00 Эрон – Ўзбекистон (“Миллий” стадиони)
28.07.2018 21:00 Афғонистон – Туркманистон (“Пахтакор” стадиони)
30.07.2018 18:30 Тожикистон – Эрон (“Миллий” стадиони)
30.07.2018 21:00 Турманистон – Қирғизистон (“Локомотив” стадиони)
30.07.2018 21:00 Ўзбекистон – Афғонистон (“Миллий” стадиони)
Манба: sports. uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?