date
views 3 837

«Локомотив» камчилик қолган «Навбаҳор»ни таслим этди (видео)

«Локомотив» камчилик қолган «Навбаҳор»ни таслим этди (видео)
PEPSI Суперлиганинг 14-туридан ўрин олган "Локомотив" – "Навбаҳор" учрашуви ўз ниҳоясига етди. “Локомотив” стадионида бўлиб ўтган ўйинда мезбонлар ғалабани қўлга киритишди.

Учрашув тенг курашлар остида бошланди, бироқ биринчи бўлиб гол уриш мезбонларга насиб этди. 11-дақиқада Марат Бикмаев қанотдан узатиб берилган тўпни боши билан дарвозага аниқ жойлаб қўйди.

28–дақиқада меҳмонлар ҳимоячиси Даврон Хошимов иккинчи марта сариқ карточка олиб майдонни тарк этди. Сондаги устунликдан “темирйўлчилар” унумли фойдаланишди. Биринчи бўлим тугаши арафасида Бикмаев аниқ пас билан Сардор Рашидовни дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқариб юборди, сал олдин пенальтини голга айлантира олмаган Рашидов рақиб посбонини алдаган ҳолда бўш дарвозани ишғол қилди.

Иккинчи бўлим дебюти меҳмонлан учун омадли келди, Шерзод Каримов ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига узатди, кутилмаган Кахи Махарадзи тўпни ўз дарвозасига жойлаб қўйди. Шундан сўнг устунлик меҳмонлар томонида бўлди, бироқ бу устунликни наманганликлар голга айлантира олмадилар. ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда Темурхўжа Абдуҳолиқов жамоасининг қарши ҳужумини гол билан якунлади ва якуний ҳисобни ўрнатди.

PEPSI Суперлига, 14-тур

"Локомотив" – "Навбаҳор" 3:1 (2:0, 1:1)

Голлар:
1:0 – 11 Бикмаев, 2:0 – 43 Рашидов, 2:1 – 49, автогол Махарадзе, 3:1 – 90+3 Абдуҳолиқов.

"Локомотив": 1. Игнатий Нестеров, 5. Кахи Махарадзе, 7. Садриддин Абдуллаев (22. Санжар Шоаҳмедов, 83), 9. Икром Алибоев, 10. Марат Бикмаев (11. Темурхўжа Абдухолиқов, 67), 15. Сардор Мирзаев, 20. Ислом Тўхтахўжаев, 27. Сардор Рашидов (19. Хусниддин Ғофуров, 63), 28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 33. Олег Зотеев, 88. Игорь Йелич.

"Навбаҳор": 45. Акбар Тўраев, 5. Игорь Голбан, 7. Шерзодбек Каримов (30. Дарко Никач, 74), 8. Аюбхон Нўъмонов, 9. Дилшод Жабборов (6. Остон Ўрунов, 46), 10. Азизбек Турғунбоев, 15. Азамат Алланиёзов (17. Сардор Сулаймонов, 46), 19. Мирзоҳид Ғофуров, 21. Аъзамжон Алиев, 24. Давронбек Ҳошимов, 32. Жаҳонгир Меҳмонов.

Огоҳлантиришлар: Ҳошимов (4), Алибоев (88).
Четлатиш: Ҳошимов (28).

Фото: championat.asia

Манба: www.uff.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Локомотив» камчилик қолган «Навбаҳор»ни таслим этди (видео)