23:11 / 13.07.2018
3 523

«Қўқон-1912» сўнгги дақиқалардаги гол эвазига «Металлург»ни енгди

«Қўқон-1912» сўнгги дақиқалардаги гол эвазига «Металлург»ни енгди
PEPSI Суперлиганинг 14-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" – "Металлург" учрашуви ўз ниҳоясига етди. Қўқонда бўлиб ўтган баҳсда мезбонлар иродали ғалабани қўлга киритдилар.

Учрашувдаги голларнинг барчаси иккинчи бўлимда урилди. 70—дақиқада Зоҳид Абдуллаев меҳмонларни олдинга олиб чиққан бўлса, орадан кўп вақт ўтмай Мурод Холмуҳаммедов пенальтини аниқ бажариб мувозанатни тиклади.

Ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтнинг сўнгги сониялири ўтиб бораётган бир вақтда Беҳруз Саъдуллоев гол уриб, қўқонликларнинг ғалабасини таъминлади.

PEPSI Суперлига
14-тур

"Қўқон-1912" - "Металлург" 2:1 (0:0, 2:1)

Голлар:
0:1 – 70 Абдуллаев, 1:1 – 76, пенальти Холмуҳаммедов, 2:1 – 90+5 Саъдуллоев.

“Қўқон-1912”: 1. Ўткир Юсупов, 4. Баҳодир Акрамов (11. Фирдавс Асадов, 73), 5. Ғиёсжон Комилов, 10. Жавоҳир Сиддиқов, 15. Ойбек Рустамов, 17. Қувондиқ Рўзиев (78. Беҳруз Саъдуллоев, 80), 22. Мурод Холмуҳамедов (с), 23. Александр Мерзляков, 65. Марко Милич, 70. Жасурбек Ҳакимов, 96. Муҳаммаданас Ҳасанов (19. Суҳроб Бердиев, 56).

“Металлург”: 35. Жавоҳир Илёсов, 5. Аббосжон Отахонов, 9. Забихилло Ўринбоев, 10. Исломбек Исоқжонов, 15. Зоҳид Абдуллаев, 28. Станислав Андреев, 55. Акбаржон Исматуллаев (с), 87. Баҳодир Пардаев (7. Суҳроб Нуруллоев, 57), 88. Аброр Ҳусинов, 90. Зафар Тўраев (77. Муҳаммад Исаев, 65), 91. Павел Смоляченко.

Огоҳлантиришлар: Тўраев 21, Мерзляков 48, Исматуллаев 75, Андреев 90+1, Илёсов 90+2.

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Қўқон-1912» сўнгги дақиқалардаги гол эвазига «Металлург»ни енгди