
Англия терма жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт ЖЧ-2018 3-ўрин учун баҳсдан кейин бутун мусобақа ҳақида гапириб ўтди.
«Барчага миннатдорчилик билдирмоқчиман. Бизни Россияда ажойиб кутиб олишди. Ташкилий ишлар ҳаммаси ўз ўрнида, ҳар бир шаҳарда бизни иссиқ кутиб олишди.
Мусобақадан олдин кўпчилик Россия ва Англия муносабатлари ҳақида гапиришган эди, лекин шахсий таассуротимдан шуни тушундимки: тажриба орттиришда бундан зўри бўлмаган. Бу ерда ҳамма бизга яхши муносабатда бўлди, тўғри саволлар беришди.
Британиядан келган барча журналистлар ўзини жараён ичида ҳис қилишди, ҳеч ким уларни четлатишмади. Ушбу даврни ажойиб ўтказди, раҳмат», - дейди Саутгейт.
Манба: www.uff.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар