
Дания терма жамоасининг собиқ дарвозабони Петер Шмейхель ЖЧ-2018 финалидан ўрин олган Франция – Хорватия (4:2) учрашуви ҳакамини танқид остига олди.
Нестор Питана биринчи бўлимда VAR тизимига таянган ҳолда Хорватия дарвозаси томон пенальти белгилаганди.
«Жаҳон чемпионти финали – бу жуда муҳим палла, аммо ҳакам уни ўғирлади. Бу хорватларнинг ҳафсаласини пир қилди. Уларнинг олдинги ўйинларда кўрсатган жасорат ва қўшимча энергиялари бир деганда йўқолди.
Ушбу финал бундай ҳолатга лойиқ эмасди. Мен Хорватия термасига мухлислар меҳрини қозонган жамоа совринини берган бўлардим. Улар бизни илҳомлантиришди ва қийинчилик билан натижага эришиш мумкинлигини кўрсатишди», – дейди Шмейхель.
Манба: www.uff.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар