Рио Олимпиадаси чемпиони, бугунги кунда профессионал боксда фаолиятини олиб бораётган чарм қўлқоп устаси Фазлиддин Ғоибназаров куни кеча проф рингдаги бешинчи жангини ўтказди. Ҳамюртимиз ушбу баҳсда америкалик енгилмас рақиби Кевин Жонсонни очколар ҳисобига кўра (78:74) мағлуб этди.
Миллий олимпия қўмитаси Матбуот ва Медиа департаменти боксчимиз билан боғланиб, унинг жангдан кейинги фикрлари билан қизиқди.
«Биринчи навбатда менга мухлислик қилган ва қўллаб-қувватлаб турган барчага раҳмат айтаман. Сизларнинг қўллашингиз мен учун жуда муҳим, айниқса мана шундай кучли рақибга қарши ригга чиққанимда. Жанг қийин бўлди. Аммо, менга жуда ёқди. Рақиб тажрибали, баланд бўйли ва яхши тайёргарликка эга эди. Бундай боксчига қарши рингга чиқиш ва уни мағлуб этиш кишини янада рухлантиради, қолаверса, улкан тажриба тақдим этади. Мураббийларим билан жангга режа ишлаб чиққандик. Кўрсатмаларни тўлиқ бажара олдим ва ғалаба қозондим», – деди боксчи.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рўзиқул Бердиев: "Мақсадимизга, орзумизга ҳали етмадик"
Вазирлик ва идоралар ходимлари сони қисқартирилмоқда
Хитой товушдан тез учувчи йўловчи самолётни синовдан муваффақиятли ўтказди
Эрон яқин кунларда Исроилга «ҳалокатли зарбалар» бермоқчи
Путиннинг маслаҳатчиси ядро қуролини “Худонинг туҳфаси” деб атаб, ундан фойдаланишга чақирди
Янги Cobalt Midnight 7,3 миллион сўм қимматроқ бўлади
Қодиров ҳарбий университетга ҳужум учун Украинадан қасос олишга ваъда берди
Шимолий Корея Россияга 5,5 млрд долларлик қурол етказиб бергани айтилмоқда