20:20 / 18.07.2018
3 156

Пакьяо Мейвезер билан реванш жанги ўтказишга розилик берди

Пакьяо Мейвезер билан реванш жанги ўтказишга розилик берди
Саккиз вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Мэнни Пакьяо якшанба куни ярим ўрта вазн тоифасидаги чемпионлик камарини қайтариб олганди.
Ўн бир карра жаҳон чемпиони деган номга эришган филиппинлик 39 ёшли боксчи аргентиналик Лукас Матиссени муддатидан аввал нокаутга учратган эди. Пакьяо ушбу ғалабадан сўнг бешта вазнда собиқ жаҳон чемпиони америкалик 41 ёшли Флойд Мейвезер билан реванш жанги ўтказишга тайёр эканлигини айтган.

“Мейвезер? Агар у боксга қайтишга тайёр бўлса, мен у билан албатта жанг қиламан. Мен айни пайтда жаҳон чемпиониман, ҳамма гап унинг ўзида қолди”, - дея ESPN телеканалига интервью берган Пакьяо.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)